| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
оқ-қорани ажрата олиш билан бўлади. Шу тарзда содир этилмаган ҳар қандай тасарруф шаръан ботилдир. Тасарруфни юридик шахсга топшириш жоиз эмас. Уни шу ишга лаёқатли бўлган инсонга топшириш керак. Шунинг учун ҳиссадорлик ширкатлари ҳам, уларнинг тасарруфлари ҳам, шу йўл билан топган пуллари ҳам - ҳаммаси ботилдир. Уларга эгалик қилиш ҳалол бўлмайди.
ҳиссадорлик ширкатининг акциялари
Ширкат акциялари молиявий қоғозлар бўлиб, ширкатнинг пайдо бўлиши вақтидаги сармоясини эмас, ширкат нархини кўрсатади. Чунки акция ширкат сармоясининг эмас, ширкат вужудининг ажралмас қисмидир. У ширкат активларининг баҳосини кўрсатувчи қимматбаҳо қоғоз мақомидадир. Акцияларнинг баҳоси доимо бир хил бўлмайди. Ширкатнинг фойда ёки зиён кўришига қараб ўзгариб туради. Йилдан-йилга ҳар хил бўлиб, ўзгариб боради. Шунга кўра, акция ширкат таъсис этилган пайтда ҳиссадорлар берган сармояни эмас, савдо, яъни муайян вақтдаги сармояни кўрсатади. Унинг нархи қоғоз пулники каби бозорга қараб кўтарилиб, пасайиб туради. Демак, акция ширкат иш бошлаганидан кейин сармояликдан чиқиб, муайян қийматга эга бўлган молиявий қоғозга айланади.
Молиявий қоғозлар хусусидаги шаръий ҳукм шуки, агар улар олтин ёки кумушдан муқобили бўлган пул каби ҳалол молдан иборат маблағларни ўз ичига олувчи қимматбаҳо қоғозлардан бўлса, уларнинг олди-сотдиси ҳалол бўлади. Чунки улар ўз ичига олган мол ҳалолдир. Агар ҳаром молдан иборат маблағларни ўз ичига олувчи рибо билан кўпайиб борадиган қарз векселлари ва бошқа акциялар каби қимматбаҳо қоғозлар бўлса, уларнинг савдо-сотиғи ҳаром бўлади. Чунки улар ўз ичига олган моллар ҳаромдир. Ҳиссадорлик ширкатларининг акциялари ҳалол дастмоя билан ботил битим ва ботил муомала воситасида топилган ҳаром фойданинг аралашмасидан иборат маблағларни ўз ичига оладиган қимматбаҳо қоғозлардир. Ундаги ҳар бир қимматбаҳо қоғоз ботил ширкат активларининг бир қисмидир. Бу активлар шариат қайтарган ботил муомала орқали топилган. Шунга кўра, улар ҳаром мол ҳисобланади. Демак, ҳиссадорлик ширкатининг акциялари ҳаром молдан иборат маблағларни ўз ичига олгани туфайли ҳаром молга айланиб, уларнинг савдо-сотиғи ҳам, муомалага қўйилиши ҳам ҳаром бўлади.
24-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|